Линклар

logo-print

Халқаро валюта жамғармаси Украинага йирик кредит ажратди


Халқаро валюта жамғармаси Украинага 15 миллиард 150 миллион доллар қарз бериш ҳақидаги таклифни маъқуллади.

Бу маблағ Украинанинг иқтисодий бўҳрондан чиқишида ёрдам бериш мақсадида ажратилди.

Жамғарма эълон қилган баёнотда қарз 29 ой давомида берилиши режаланган.

1,9 миллиард доллар Киев расмийларига дарҳол берилиши баёнотда маълум қилинган.

Халқаро валюта жамғармаси ҳар уч ойда текширув ўтказганидан сўнг қарзнинг қолган қисмини бериб боришни режалаган.
XS
SM
MD
LG