Линклар

Британия Бош вазирининг Ҳиндистонга сафари давом этмоқда


28 июл куни Бангалорда сўзлаган Дэвид Камерон Ғарб давлатлари Покистоннинг террорчи гуруҳларни қўллаб-қавватлашига тоқат қилмаслигини айтди.

- Биз Покистон кучли, барқарор ва демократик давлат бўлишини хоҳлаймиз. Аммо биз бу мамлакат террорни рағбатлантириши ва уни Ҳиндистон, Афғонистон ёки дунёнинг бошқа давлатларига экспорт қилишига ҳеч қачон тоқат қила олмаймиз, деди Британия Бош вазири.

Ҳиндистон анча вақтдан бери Покистонни Лашкари Тойиба каби экстремистик гуруҳларни қўллаб-қувватлаётганликда айблаб келмоқда.

2008 йилда покистонлик жанггарилар Мумбай шаҳридаги Тож Махал меҳмонхонасига ҳужум қилиб ўнлаб одамни ўлдирган.
XS
SM
MD
LG