Линклар

Ғарб давлатлари ва Эрон ўртасида музокара қайта бошланиши мумкин


АҚШ ва Европа Иттифоқи Эрон билан музокаралар яқин фурсатда қайта бошланишига умид билдирди.

Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсати мутасаддиси Кэтрин Эштон сўзлашувлар фақат Теҳроннинг ядровий дастури борасида бўлиши кераклигини айтди.

Дунёнинг етакчи давлатлари, яъни, АҚШ, Британия, Франция, Россия, Хитой ва Германия билан Эрон ўртасидаги музокаралар ўтган йил октябрида тўхтаб қолган.

Ўз навбатида бу Эронга қарши санкциялар кучайтирилишига сабаб бўлди.

Эроннинг Бош музокарачиси Саид Жалил 6 июл куни Эштонга йўллаган мактубида сўзлашувлар ҳеч қандай шартсиз бошланишига чақирган.
XS
SM
MD
LG