Линклар

logo-print

Покистонда 29 июл “мотам куни” деб эълон қилинди


Бунга бортида 152 йўловчи бўлган самолёт 28 июл куни ҳалокатга учрагани сабаб бўлди.

Воқеа муносабати БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Покистон ҳукуматига таъзия билдирди.

Карачи шаҳридан Исломобод томон парвоз қилган “Airbus 321” русумидаги самолёт пойтахт яқинида Марғалла тепаликларидан бирига урилиб портлади.

Расмийлар самолёт ҳалокатига кучли ёмғир ёғаётгани ва қуюқ туман сабаб бўлганини эҳтимолдан соқит қилмади.

Мутахассислар авария юзасидан текширув олиб бормоқда.

Воқеа жойида самолётнинг “қора қутиси” топилди.

Покистон расмийларига кўра, йўловчиларининг аксари покистонлик бўлган. АҚШ элчихонаси самолёт бортида икки нафар америкалик ҳам бўлганини айтди.
XS
SM
MD
LG