Линклар

Афғонистонда Италиянинг икки ҳарбийси нобуд бўлди


ANSA ахборот агентлиги хабарига кўра, италиялик икки аскар Хирот вилоятида йўл четига ўрнатилган бомба портлагани оқибатида ҳалок бўлган.

Афғонистоннинг Хирот вилояти ва пойтахт Кобулга Италиянинг 3 минг 300 нафар аскари жойлаштирилган.

Афғонистонда шу кунга қадар нобуд бўлган италиялик ҳарбийлар сони 26 кишига етди.
XS
SM
MD
LG