Линклар

Тожикистон орқали наркотиклар транзити камаймоқда


Афғонистонда етиштирилган наркотикларни Тожикистон орқали яширинча олиб ўтиш камайганининг сабаби назорат кучайгани ва замбуруғ касалиги кўкнори ҳосилига катта зарар етказганидир.

Буни Тожикистоннинг Наркотикларни назорат қилиш агентлиги расмийси Халимжон Маҳмудов айтди.

Унга кўра, жорий йилнинг биринчи ярмида Тожикистонда қўлга туширилган наркотиклар миқдори ўтган йил шу даврига нисбатан 30 фоизга кам.

Йил охирига қадар Тожикистон орқали олиб ўтилаётган афғон наркотиклари қарийиб 25 фоизга камайиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG