Линклар

logo-print

Роза Ўтунбаева Ўшга боради


Қирғизистон Ўтиш даври ҳукумати президенти Роза Ўтунбаева 29 июл куни мамлакат жанубида жойлашган Ўш шаҳрига бориши кутилмоқда.

Ўтган ой қирғиз ва ўзбек миллатига мансуб фуқаролар ўртасида содир бўлган тўқнашувлар пайтида расмий маълумотлрга кўра, 300дан ортиқ одам нобуд бўлган.

Зўравонлик оқибатида 400 минг одам ўз уйини ташлаб хавфсиз жойларга кўчишга мажбур бўлди.

Ўтунбаеванинг ташрифи Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг 52 нафар полиция маслаҳатчиси қонун устиворлиги таъминланишини кузатиш мақсадида Қирғизистон жанубига киритилиши арафасида амалга ошмоқда.

Айни пайтда Халқаро амнистия ташкилоти Қирғизистонда инсон ҳуқуқлари бузилиши, шунингдек, июн ойидаги қонли воқеалар пайтида ва ундан кейин содир бўлган таҳқирлашлар юзасидан мустақил халқаро комиссия тузиш ва текширув ўтказиш бўйича 20та банддан иборат ўз тавсияларини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG