Линклар

Францияда мудҳиш жиноят фош қилинди


Франция шимолида янги туғилган чақалоқларни ўлдирганликда гумон қилинган эр-хотин қўлга олинди.

Лиль шаҳри яқинидаги Виллер-о-Тертр қишлоғидаги хонадонлардан бирида саккизта чақалоқ жасади топилган. Полиция яна бир қанча чақалоқнинг ўлдирилган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан бошлаб юборилган текширув ва қидирув ишлари ҳануз давом этмоқда.

Қўлга олинган эркак ва аёлнинг ёши 40лар атрофида экани айтилмоқда ва ҳозирча уларнинг исми-шарифи ошкор қилинмади.
XS
SM
MD
LG