Линклар

Карзай махфий маълумотларнинг ошкор қилинганини қоралади


Президент Ҳамид Карзай Афғонистондаги ҳарбий амалиётларга оид мафхий маълумотларнинг WikiLeaks сайтида эълон қилинишини кескин қоралади.

Карзай ҳужжатларнинг ошкор қилинишини тўлиқ масъулиятсизлик дея атаб, эндиликда халқаро кучларга маълумот етказиб берган Афғонистон фуқаролари хаёти таҳдид остида қолиши мумкинлигини маълум қилди.

WikiLeaks сайти Афғонистон урушига оид 90 мингдан ортиқ махфий ҳужжатларни ошкор қилди. Сайт расмийлари НАТО қўшинларига маълумот етказиб берган Афғонистон фуқаролари исми-шарифи келтирилган 15 мингга яқин ҳужжатни эълон қилмаганини билдирди.

Бироқ Буюк Британиянинг “The Times” нашри WikiLeaks сайтида эълон қилинган ҳужжатларда НАТО билан ҳамкорлик қилган юзлаб шахсга оид маълумотни топишга муяссар бўлганини билдирди.

Карзай, шунингдек, Покистондаги толиблар қароргоҳларини нишонга олиш борасидаги Ғарб иттифоқчилари режаларини савол остига қўйди.

- Афғонистоннинг ўз кучи билан толиблар базасини йўқ қила олиш ёки олмаслиги бу бошқа масаладир. Биз ушбу мауммони турли йўллар билан, жумладан музокаралар йўли билан ҳал этишга уринмоқдамиз. Бироқ иттифоқчиларимиз жанггарилар қароргоҳларига зарба бериш имкониятига эга ва биз ўртага ташлаётган савол - нимага улар бундай қилмаётганини билишдан иборат, деди Ҳамид Карзай.
XS
SM
MD
LG