Линклар

Дмитровда ўзбекистонликлар зўрлашда айбланмоқда.


Москва яқинидаги Дмитров шаҳрида уч нафар ўзбекистонлик бир аёлни зўрлаганликда айбланмоқда. Новости ахборот агентлигининг хабар қилишича, сешанба куни эрталаб 1983, 1984 ва 1989 йилда туғилган ва ҳеч қаерда ишламаётган Ўзбекистон фуқаролари 1991 йилда туғилган қизни Дмитров ўрмонида зўрлаганликда айбланиб қўлга олинди.

Мазкур ҳодиса юзасидан Россия Жиноят Кодексининг 131-моддаси 2-банди (зўрлаш) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Ўзбекистонликлар¸ жиноятлари тасдиқланса¸ 10 йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG