Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:12

Ўш шаҳар мэри ўзининг миллатчи эканини тан олди


Ўш шаҳар мэри Мелис Мирзакматов 24.kg сайтига берган интервюсида ўзининг истеъфога кетиш масаласини биргина халқ ҳал қила олиши мумкинлигини маълум қилди.

- Қирғизистонда халқ ҳокимияти ўрнатилган. Мени истеъфога чиқариш масаласи кун тартибига қўйилгудек бўлса, биз Ўтиш даври президенти Роза Ўтунбаева ва халқни таклиф қиламиз. Ана ўшанда халқ мени ишдан кетишим ёки қолишим борасида ўз фикрини билдиради. Мен халқимдан ҳеч нарса яширмайман, эл олдида мени виждоним тоза ва буни барча билади. Мени истеъфога чиқариш билан қўрқитишнинг кераги йўқ, деди жумладан Ўш шаҳар мэри ўз интервюсида.

Ўшда кучда қолаëтган комендантлик соати қоидаларига кўра¸ ҳозирги вазиятда на халқ қурултойи ва на кўп сонлик митинглар ўтказиш мумкин.

Мирзакматов, шунингдек интернет нашри билан қилган суҳбатда “Ҳа¸ мен миллатчиман, мен ўз халқимни севаман ва фақат унинг манфаатлари йўлида ҳаракат қиламан”, дея таъкидлади.

Мирзакматов яқин келажакда Ўш шаҳар марказий бозори билан бирга машина бозори йўқ қилиниши мумкинлигини билдирди.

Бундан ташқари Ўш шаҳар мэри июн ойидаги зўравонликлар чоғида ёқиб юрилган ўзбек маҳаллалари ўрнида яқин кунлар ичида қурилиш ишлари бошлаб юборилишини ҳам маълум қилди.
XS
SM
MD
LG