Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:53

Қирғизлар ҳамон ЕХҲТ полиция миссиясига қарши чиқмоқдалар


Қирғизистон халқлари ассамблеяси Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг халқаро полиция миссиясини мамлакат жанубига киритиш ғоясини қўллаб-қувватлади.

Бу ҳақда бугун Бишкекда бўлиб ўтган матбуот анжумани чоғида Қирғизистон халқлари ассамблеяси маъсул котиби Светлана Пак маълум қилди.

-Халқаро полиция кучларини мамлакат жанубига киритилиши ички ишлар органларига бўлган ишончсизликни камайтиришга хизмат қилиб, июн ойидаги хунрезликлар юзасидан шаффоф текширув ўтказишга имконият яратилади, дея қўшича қилди Светлана Пак.

Айни пайтда Қирғизистоннинг бир нечта шаҳрида ЕХҲТ полиция миссиясига қарши норозилик акциялари бўлиб ўтди. Бишкек марказига тўпланган 200дан ортиқ намойишчи “Хориж давлатларнинг Қирғизистон ички ишларига аралашишга йўл қўймаймиз” каби шиорларни ҳайқирганлар.

Худди шундай норозилик акциялари Ўш, Талас, Иссиқ-кўл ва бошқа шаҳарларда ҳам бўлиб ўтган.
XS
SM
MD
LG