Линклар

logo-print

Ироқда хавфсизлик кучлари ходимлари ўлдирилди


Ироқ бўйлаб содир этилган ҳужумлар оқибатида хавфсизлик кучларининг 17 нафар ходими нобуд бўлди.

Хабарларга кўра, Бағдоднинг суннийлар истиқомат қилувчи Азамия ҳудудида жангарилар хавфсизлик кучлари колоннасига ҳужум уюштирган. Оқибатда 10 нафар ҳарбий нобуд бўлган.

Тикрит шаҳри яқинида эса худкуш шахс ўзи бошқараётган машинани Ироқ армияси базаси ёнида портлатиб юборган. камида тўрт аскар мазкур портлаш қурбони бўлган.

Фаллужа шаҳарчасида содир этилган ракета ҳужуми оқибатида икки аскар нобуд бўлди. Мосул шаҳрида ҳам содир этилган ҳужум оқибатида полициянинг бир ходими нобуд бўлгани айтилмоқда.



XS
SM
MD
LG