Линклар

logo-print

Суданда бедарак йўқолган россиялик учувчи топилди


БМТ Суданнинг можаролар бораётган Дарфур вилоятида бедарак йўқолган россиялик вертолёт учувчиси топилгани ва тиббий кўрикдан ўтказиш учун касалхонага олиб борилганини маълум қилди.

Хабарларга кўра, россиялик учувчи Дарфурдаги халқаро тинчликни сақловчи кучларга хизмат қилган.

Вертолёт душанба куни белгиланган манзилга қўна олмаганидан кейин қуролли шахслар учувчини ўғирлаб кетиб калтаклаганлар.

БМТ матбуот вакилига кўра, учувчининг қаерда экани Судан разведкаси расмийлари томонидан аниқланган ва Жанубий Дарфур маркази Няла шаҳридаги касалхонага олиб борилган.

Судандаги Россия элчихонаси матбуот вакили учувчининг аҳволи қониқарли эканини айтди.
XS
SM
MD
LG