Линклар

logo-print

Ироқда Ал-Қоида жанггарилари хавфсизлик ходимларини ўлдирди


Ал-Қоида жанггарилари Ироқ бўйлаб амалга оширган ҳужумларда хавфсизлик хизматининг 23 ходими ўлди.

Энг мудҳиш ҳужум пойтахт Бағдоднинг суннийлар яшайдиган Азамия туманида уюштирилди.

Жанггариларнинг муфиқлаштирилган ҳужуми оқибатида 16 нафар хавфсизлик хизмати ходими нобуд бўлди.

Ал-Қоида воқеа жойи яқинига ўз байроғини ўрнатди.

Ундан олдин худкуш кимса собиқ президент Саддам Ҳусайн туғилган Тикрит шаҳри яқинидаги ҳарбий база дарвозаси олдида автомобилга ўрнатилган бомбани портлатди.

Бу ҳужумда 4 аскар ҳалок бўлди. Фаллужа ва Мосул шаҳарларидаги ҳужумда Ироқ полициясининг 3 ходими ўлди.
XS
SM
MD
LG