Линклар

Роберт Гейтс: махфий ҳужжатлар ошкор қилингани жуда хатарли


АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс Афғонистон уруши ҳақидаги минглаб махфий маълумотлар оммага ошкор қилингани уруш олиб бораётган АҚШ ҳарбийлари ва иттифоқчи кучлар учун жиддий ва хавфли оқибатларга олиб келиши мумкинлигини айтди.

Пентагонда ўтказилган матбуот анжуманида сўзлаган Гейтс махфий маълумотларни тарқатган WikiLeaks интернет сайти АҚШ ҳарбийларининг тактика ва техникаси ҳақидаги маълумотларни Қўшма Штатлар душманларига етказиб берганини айтди.

- Махфий ҳужжатлар оммага ошкор қилинганининг жанг майдонидаги оқибати қўшинларимиз, иттифоқчиларимиз ва афғонистонлик ҳамкорларимиз учун жуда ёмон ва хавфли. Айни пайтда бу муносабатлар ва дунёнинг ушбу муҳим минтақасидаги обрўмизга путур етказиши мумкин, деди Роберт Гейтс.

АҚШ Мудофаа вазирлиги махфий маълумотлар қайси манъбалардан тарқалганини аниқлаш юзасидан жиноий суриштирув олиб боришда Федерал тергов бюросидан ёрдам сўради.
XS
SM
MD
LG