Линклар

Россияда беш киши ўрмон ёнғинида қурбон бўлди


Россиянинг Воронеж шаҳри яқинидаги ўрмонларда рўй берган ёнғин оқибатида камида беш киши нобуд бўлди, 100дан ортиқ шахс турли тан жароҳати олди. 500дан ортиқ маҳаллий аҳоли эса бошпанасиз қолди.

Россия расмийларига кўра, сўнги 24 соат давомида Воронеж ва Нижний Новгород вилоятларида 818та хонадон ёниб кул бўлган.

Рязан ва Нижний Новгород вилоятларидан эса 3 000 дан ортиқ киши хавфсиз жойга эвакуация қилинган.

Ўрмон ёнғинлари Москва вилоятида ҳам кузатилмоқда. Сўнгги хабарларга кўра, Москва яқинидаги Мохово қишлоғида 10га яқин уйга ўт кетган ва ўт ўчирувчилардан камида уч нафари тан жароҳати олган.

Айни пайтда Россия Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги табиий офат рўй берган ҳудудларга қўшимча куч ва техника жалб қилиш тўғрисида қарор қабул қилди.
XS
SM
MD
LG