Линклар

logo-print

Медведев ёрдамчиси ишдан кетди


Россия президентининг инсон ҳуқуқлари бўйича маслаҳатчиси Элла Памфилова эгаллаб турган лавозимидан истеъфо берди.

Интерфакс агентлиги билан суҳбатда Панфилова ишдан кетиш тўғрисидаги аризасини президентга тақдим қилганини билдирди.

Президент маслаҳатчиси ишдан кетиш сабабларини ошкор қилмаган бўлса-да, бу ўз шахсий қарори бўлганини таъкидлади. Памфилова, шунингдек келажакда сиёсат ва давлат ишлари билан шуғулланмаслигини маълум қилди.

Элла Памфилова 2004 йилдан буён Россия президентининг инсон ҳуқуқлари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
XS
SM
MD
LG