Линклар

Хитойда уйғур фаоллари қамалди


Хитойнинг Шинжон Уйғур мухторият вилоятида уч нафар маҳаллий вебмастер 3 йилдан 10 йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Америка уйғурлари ассоциацияси тарқатган маълумотга кўра, қамоққа ҳукм қилинган шахслар уйғурлар орасида оммабоп бўлган бир нечта веб сайтлари, жумладан машҳур Шабнам сайтини яратган.

Маълум бўлишича, вебмастерлар ўндан ортиқ уйғур журналистлари ва блоггерлари билан бирга 2009 йилнинг июл ойида Урумчида бўлиб ўтган этник тартибсизликлар чоғида Хитой хавфсизлик хизмати томонидан қўлга олинган.

Ўтган ҳафта Хитой суди яна бир уйғур журналисти Ғайрат Ниёзни мамлакат хавфсизлигини таҳдид остида қолдирганлик айби билан 15 йилга озодликдан маҳрум қилди.

XS
SM
MD
LG