Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:21

Бу чаман ичра гул кўп, чечак кўп...


Июн қирғини ва ундан бери давом этаëтган зўравонликларда Ўш ва Жалолободда азалдан яшаб келган ўзбекларнинг атайин нишонга олинаëтгани Қирғизистонда миллатчилик кўламининг кенгайиб бораëтгани ифодаси сифатида талқин этилмоқда.
Июн қирғини ва ундан бери давом этаëтган зўравонликларда Ўш ва Жалолободда азалдан яшаб келган ўзбекларнинг атайин нишонга олинаëтгани Қирғизистонда миллатчилик кўламининг кенгайиб бораëтгани ифодаси сифатида талқин этилмоқда.

Июл адоғида яна Экзюперини мутоaла қилдим.


Агар баобабларни вақтида юлмасангиз, фалокатга йўлиқишингиз тайин, дейди "Кичик шаҳзода" китобининг қаҳрамони.

Бир кичик сайëрада танбал яшаган. Бу танбал ўз вақтида учта боабабни ҳали кичик пайтида юлиб ташламагани боис¸ у яшаган сайëра ҳалокатга учрайди. Боабаблар ўсиб кетиб¸ сайëрадаги бошқа ўсимликларни ҳалокатга маҳкум қилади.

Бундан хулоса қилган кичик шаҳзода болаларга қарата "Баобаблардан эҳтиëт бўлинг. Агар уларни вақтида юлиб ташламасангиз¸ сиз яшаëтган замин офатга юз тутади" деб огоҳлантиради.

Ëзувчи бу ҳикояни ëзган пайтида Берлин¸ Париж¸ Вена Варшава ва Прага кўчаларини мўр-малахдек фашистлар босган эди.

Улар "биздан бошқа нарса кўкармасин" деган даҳшатли боабаб дарахтлари каби Европа осмони устига кўланка солишар эди.

ein land¸ ein volk¸ ein... führer (бир ўлка¸ бир эл¸ бир фюрер) деб ҳайқирган бу моно офат ҳақиқатда даҳшатли эди.

Бу баобабни ҳали кўкатлигида юлиб ташламагани Европа учун қимматга тушди.

Бу ҳолатдан сабоқ чиқарган Европа фашизм уруғининг яна кўкармаслиги учун¸ жамият деган боғда турли чечак ва кўкатлар бир бирига соя солмай ўсиши учун 65 йилдан бери мужодала қилади.

Аммо Европадан мингларча чақирим узоқдаги Марказий Осиëда моно офат аломатлари кўрингани мени хавотирга солмоқда.

Қирғиз ҳамкасбим ўзининг тотувлик ҳақидаги мақоласига "Бир ўлка¸ бир эл¸ бир тақдир" деб сарлавҳа қўйибди.

Ахир бу шиор остида одамлар ëқилган эдику.

Бу эски шиор қай тарзда тарих қаъридан силқиб сарлавҳага чиқди? Ëки биз баобаблар илдизини юлмагани учун ўз сайëрасини ҳалок қилган танбал болага айландикми?
XS
SM
MD
LG