Линклар

logo-print

Ўтунбаева Ўш шаҳар мэрини танқид қилди


Қирғизистон Ўтиш даври президенти Роза Ўтунбаева бугун Ўшда шаҳар мэри Мелис Мирзакматов ва ўшликлар билан учрашди.

Ўш шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган учрашувда Роза Ўтунбаева июн ойида вилоятда рўй берган қонли тўқнашувлар олдини олиш борасида етарлича саъй-ҳаракат қилмагани учун Мелис Мирзакматовни кескин танқид қилди.

Шу куннинг ўзида ўшликлар билан билан учрашган президент шаҳар аҳолисини осойишталикка чақириб, зўравонликлар чоғида вайрон қилинган уйлар тез фурсатда қайта барпо қилиниши маълум қилди.

Ўтунбаеванинг жанубга сафари арафасида эса Ўш шаҳар кенгаши Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг халқаро полиция миссиясини вилоятга киритилишига қарши резолюция қабул қилди.

Ўтунбаева, ўз навбатида шаҳар кенгаши ҳаракатларини танқид қилиб, давлат амалдорлари ЕХҲТ полиция миссияси аҳамиятини тўлиқ англаб етмаган, дея таъкидлади.

Қирғизистон жанубида рўй берган қонли тўқнашувлар чоғида расмий маълумотларга кўра, 300дан ортиқ киши нобуд бўлган. Бироқ мустақил манбалар қирғизлар ва ўзбеклар ўртасида рўй берган қонли тўқнашувлар қурбонлари сони 2000 дан ортиқ бўлганини таъкидлаб келмоқдалар.

XS
SM
MD
LG