Линклар

logo-print

Президент битирувчи ëшларга иш қидирмоқда


Ўзбекистондаги коллеж ва олийгоҳ талабалари ўқишни битириб иш тополмагач¸ иш излаб хорижга кетишга мажбур бўлмоқдалар.

Ўзбекистондаги коллеж ва олийгоҳ талабалари ўқишни битириб иш тополмагач¸ иш излаб хорижга кетишга мажбур бўлмоқдалар.

28 июл куни Ўзбекистон президенти имзолаган янги фармонга кўра¸ бундан буëғига битирувчиларни ишга олган микрофирма ва кичик корхоналарга қўшимча имтиёзлар ажратилади. Аммо кузатувчилар¸ бу фармондан сўнг битирувчи ëшларнинг иш топиши осонлашишига шубҳа билан қарамоқдалар.



Президент имзо қўйган “Таълим муассасаларининг битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш борасидаги қўшимча чора – тадбирлар тўғрисидаги” янги фармондан кўзланган мақсад¸ унда ëзилишича¸ касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва олий ўқув таълим муассасалари битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратишдир.

Наманган шаҳар Маданият коллежи ходимаси президент фармони коллеж битирувчиларининг ишга жойлашишларига кенг имкониятлар эшигини очди¸ деб ҳисоблайди.

- Ишга жойлаштириш учун шу фармонни асос қилиб олаяпмиз. Ўшандан кейин ўзимизнинг вилоятда сайт очилди. Бандликка кўмаклашиш марказидан прокуратуранинг қошида деб интернетда сайтлар очилди. Шундай очиб компютер орқали ҳам иш топилаяпти. Имкониятлар яратишга ҳаракат қилинаяптида, дейди суҳбатдош.

Янги ҳужжатга кўра, микрофирма ва кичик корхоналар агар коллеж, лицей ва олий ўқув юртлари битирувчилари бўлган ишчилари сонини 20 фоизга етказса¸ уларга қўшимча имтиёзлар берилади; кичик корхоналар ишга олишга рағбатлантирилаëтган ёшлар охирги уч йил ичидаги битирувчилар бўлиши лозим.

Афтидан¸ битирувчи ëшларнинг ишга олинишига шахсан президентнинг алоҳида эътибор қаратиши бежиз эмасдек. Озодлик суҳбатлашган бир неча тадбиркор¸ ўз корхоналарига тажрибасиз ёшларни ишга олиб, иш сифатини бузмасликни маъқул кўришларини билдиришди.

Қўқонда ўз хусусий фирмасига эга тадбиркор Одилжон ака коллеж ва лицей битирувчиларини ишга олган тақдирда ҳам уларга жиддий ишларни топшириш қийин¸ деган фикрда

- Масалан¸ практикада яхши ўрганмаса¸ теория нолда. Калласида бўлса хўп. Калласида бўлиши амримаҳол. Коллежда ўқимайдида улар. Реалний бир иш топшириш, мустақил иш қилгин¸ деб топшириш қийин. Қийин масала у. Коллежни битирган 10-синфни битирган билан баробар. Деярли ўрта маълумотда, дейди қўқонлик тадбиркор.

Биз суҳбатда бўлган, бироқ овози ёзиб олинишини истамаган тошкентлик тадбиркор Анвар ака қанча имтиёз берилишидан қаътий назар тажрибасиз ёшларни ишга олиш нияти йўқлигини билдирди.

Президентнинг янги фармонини мустақил равишда таҳлил қилган Ўзбекистондаги Экспертлар ишчи гуруҳи вакили Суҳроб Исмоилов эса эндиликда ёшларни ишга олувчи микрофирма ва корхоналар сони кўпайишини тахмин қилади.

- Албатта¸ бу жуда айëрлик билан қабул қилинган фармон. Бу ҳукуматга ўқув муассасаларини битириб чиқаëтган ëшларни қисман бўлса ҳам иш билан таъминлашга ëрдам беради. Шунингдек¸ ўз навбатида бизнинг таҳлилимиз кўрсатаяптики¸ мана шунақа фармонга боғланаëтган микрофирмалар ва кичик корхоналарнинг ишчиларининг потенциалини уларнинг малакаларини оширишга ҳам ëрдам беради. Чунки бу фармон ҳам ҳукуматга¸ ҳам микрофирмаларга фойдали. Шунинг учун ўйлашимиз мумкинки¸ микрофирмалар мана шу фармонга ишонч билан киришадилар. Бу фармондаги каби 20 фоизгача ишчиларини охирги уч йилда ўқув муассасаларини битирган ëшлардан қила олса¸ фармон айтаяптики¸ маълум бир муддатларга ажратиладиган имтиëзлар солиқлар бўйича¸ архитектура бўйича¸ уларнинг ташкилий шакллари бўйича имтиëзлар сақланиб қоларкан. Мана шунақа имтиëзларнинг сақланиб қолишида кредитлар ҳақида имтиëзлар ҳам тилга олинган. Шуларнинг сақланиб қолишидан микрофирмалар ва кичик корхоналар манфаатдор бўлади. Бу фармон ҳам ҳукуматга¸ ҳам кичик бизнес соҳасига қизиқарли фармон бўлиши мумкин. Лекин бунинг ижросига¸ албатта¸ қараш керак, дейди Суҳроб Исмоилов.

Ўтган йили Хива шаҳридаги педагогика коллежини тугатган Нигина президентнинг янги фармони ишсиз ёшлар учун ҳеч қандай ёрдам бера олмаслигини айтади.

Нигина коллежни тугатгач¸ бир йил иш излаган. Бироқ тавсия қилинган ишларнинг иш ҳақи пастлиги боис бир ой аввал акаларига қўшилиб Россияга кетганини а йтади.

- Хива шаҳридаги педколлежни тамомладим. Икки йилу олти ой ўқидим. Тугатиб иш излаб бир-иккита жойга бордим. Иш бор¸ лекин иш ҳақи жуда ҳам кам. Ҳаддан зиëд кам тўлашади. Мана бир қоп унга етиб қолади. Кўнглимдагидай иш топа олмаганим учун Россияга кетишга мажбур бўлдим, дейди Нигина.

Наманган шаҳар Маданият коллежи ходимига кўра, коллеж битирувчилари ишга жойлашган тақдирда ҳам, улар аксар ҳолларда ўз мутахассисликлари бўйича иш топа олмайдилар.

- Кўплари мутахассисликлари бўйича¸ кўплари уйига яқинроқ жойда савдо ëки фермер хўжаликларига ишларга жойлашишаяпти, дейди суҳбатдош.

Аксар таҳлилчилар¸ расмий Тошкент ҳар қанча расмий ҳужжатлар¸ қонунлар қабул қилгани билан ёшлар орасидаги ишсизлик кўрсаткичларини камайтира олмаслиги¸ бу муаммонинг ягона ечими мамлакат иқтисодини либераллаштириш ва фуқароларга эркин иқтисодий фаолият билан шуғулланиш имконини бериш эканини айтмоқдалар.
XS
SM
MD
LG