Линклар

logo-print

Ўзбекистонликлар миграция қоидаларини буздилар


Амур вилоятининг Шиманов тумани Миграция хизмати ходимлари томонидан “Далгидрострой” ширкатига қарашли “Шарқий Сибир-Тинч океан” қувури қурилишида 13 нафар ўзбекистонлик ноқонуний меҳнат муҳожири аниқланган.

Федерал миграция хизмати матбуот хизмати хабарига кўра, ўзбекистонликлар Хабаровск ўлкасида қайддан ўтган ва маҳаллий ширкатлардан бирида ишлаган. Газетада берилган эълондаги кўрсатилган маошга қизиққан бу ишчилар Амур вилоятига насос станцияси қурилишига борган.

Ўзбекистонликларнинг кейинги тақдири билан суд шуғулланади. Ҳар бир қўлга тушган меҳнат муҳожирига 2000 рубл маъмурий жарима солиниши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG