Линклар

Покистондаги сув тошқини қурбонлари сони ортмоқда


Покистон шимолида рўй берган сув тошқини ва ер кўчкиcи оқибатида 800 дан ортиқ киши нобуд бўлди.

БМТга кўра, сўнгги тўрт кўн давомида кузатилган сув тошқинларидан Покистон шимолида салкам 1 миллион киши жиддий зарар кўрган.

БМТнинг Инсонпарварлик ёрдами бўйича идораси тарқатган маълумотга мувофиқ, бундай сув тошқинлари минтақада 1929 йилдан буён илк бор кузатилмоқда.

Покистон армияси ва қутқарувчилар хизмати сув тошқини рўй берган ҳудудда фуқароларга ёрдам беришни давом эттирмоқда.

Хабарларга кўра, Пешовар минтақасида бир қанча йўллар сув тошқини оқибатида ишдан чиққан ва минглаб маҳаллий аҳоли ташқи дунёдан узилиб қолган.
XS
SM
MD
LG