Линклар

Айбсиз 27 йил қамоқда ўтирган америкалик қамоқдан чиқди


АҚШнинг Техас штатида содир этмаган жинояти учун 27 йил қамоқда ўтирган 44 яшар Майкл Энтони Грин жума куни озодликка чиқди.

Энтони Грин 1983 йилда аёлни зўрлашда гумон қилиниб, қўлга олинган ва у АҚШ суди томонидан 75 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.

Бироқ Энтони Грин талаби билан унинг иши қайта кўриб чиқилди ва ўтказилган ДНК тести оқибатида Гриннинг жиноятни содир этишда иштирок этмагани аниқланди.

Шундай қилиб, 18 ёшда қамоққа ўтирган Энтони Грин 44 ёшида озодликка чиқди.
XS
SM
MD
LG