Линклар

logo-print

Эронда зилзила рўй берди


Эрон шимолида жума куни рўй берган зилзила оқибатида 170 дан ортиқ киши тан жароҳати олди.

Эрон расмийларига кўра, ер силикиши Рихтер ўлчови бўйича 5.7 баллни ташкил қилган ва зилзила эпиценти пойтахт Теҳрондан 700 км узоқликда жойлашган Хуросон-Разавий шаҳрида бўлган.

Зилзила рўй берган ҳудудда кўплаб биноларнинг вайрон бўлгани айтилмоқда.

Айни пайтда зилзиладан жабр кўрган фуқароларга ёрдам кўрсатилмоқда, воқеа жойида эса қутқарув ишлари давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG