Линклар

Бошқирдистонда наркотрафикка алоқадор жиноий гуруҳ фош этилди.


Бошқирдистонда наркотик контрабандаси билан шуғулланувчи гуруҳга алоқадорликда гумон қилинган 40 шахс ҳибсга олинди.

Россия Наркотикларни назорат қилиш бўйича федерал агентлиги раҳбари Виктор Ивановнинг хабарига кўра, “Каморра” деб номланган жиноий гуруҳнинг наркотик моддаларини сотишдан олаётган ойлик даромади ярим миллион АҚШ долларини ташкил этган.

Жиноий гуруҳ қатъий иерархик тизимга эга бўлиб, унга 200 ортиқ одам жалб қилинган.

30 июлга ўтар кечаси олиб борилган тезкор амалиётлар натижасида яна 14 нафар Россия, Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари қўлга олинган.

Айни пайтда, рейдлар давомида топилган катта миқдордаги наркотик моддалар, пул ва қуроллар мусодара қилинди.
XS
SM
MD
LG