Линклар

Россияда ўрмон ёнғинлари давом этмоқда


Россия ўрмонларида давом этаётган ёнғин оқибатида, сўнги маълумотларга кўра, 30 дан ортиқ киши нобуд бўлган.

Россия Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги тарқатган хабарга кўра, ҳозирги кунда 120 минг гектар ўрмон ўт ичида қолган. Россия бўйлаб 400 та ёнғин ўчоғи қайд этилган.

Россия Мудофаа вазирлиги ўт ўчирувчиларга ёрдам бериш мақсадида табиий офат рўй берган ҳудудларга икки мингдан ортиқ ҳарбийни сафарбар қилди.

Ўт ўчириш ишларига эса ўндан ортиқ авиатехника жалб қилинган.

Жума куни табиий офат рўй берган минтақага сафар қилган мамлакат Бош вазири Влидимир Путин ёнғиндан жабр кўрган фуқароларга ёрдам тариқасида давлат бюджетидан 5 миллиард рубл ажратилишини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG