Линклар

Қозоғистондаги автоҳалокатда 18 киши нобуд бўлди


Олмаота-Тошкент трассасида 31 июл куни рўй берган автоҳалокат оқибатида камида 18 киши нобуд бўлди.

Kazakhstan Today нашрининг мамлакат Фавқулодда ҳолатлар вазирлигига таяниб хабар қилишича, 31 июл куни соат 05:00 атрофида Чимкент-Олмаота йўналиши бўйича ҳаракатланаётган йўловчи ташувчи автобус “Коба” русумдаги юк машинаси билан тўқнашиб кетган. Авариядан сўнг ҳар иккила транспорт воситасида ёнғин рўй берган.

Дастлабки маълумотларга кўра, автобус салонида 50 дан ортиқ йўловчи бўлган.

Маълум бўлишича, воқеа жойида 18 киши нобуд бўлган, 6 киши шифохонага ётқизилган, 23 кишига эса тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳалокатга йўлиққан автобус йўловчиларининг 4 таси Ўзбекистон фуқаролари экани айтилмоқда.

Автоҳалокат қурбонларининг миллати ҳозирча ошкор қилинмади.
XS
SM
MD
LG