Линклар

logo-print

Клинтонлар қудали бўлди


АҚШнинг Ню Йорк штатидаги Райнбек шаҳарчасида мамлакат собиқ президенти Билл Клинтон ва амалдаги Давлат котиби Ҳиллари Клинтоннинг қизи Чэлси Клинтон бугун турмушга чиқмоқда.

Хабарларга кўра, бугунги тўй маросимида бир қанча таниқли сиёсатчилар ва шоу-бизнеснинг кўзга кўринган намояндалари, жумладан, кинорежиссёр Стивен Спилберг, қўшиқчи ва киноактриса Барбара Стрейзанд ва телебошловчи Опра Уинфри иштирок этадилар. Маълум бўлишича, АҚШ президенти Барак Обама бугунги маросимда иштирок этмайди.

Айтилишича, Билл Клинтон куёви 32 ёшли Марк Мезвински ҳозирги кунда АҚШдаги инвестицион банклардан бирида фаолият юритади.

Айни пайтда кўпгина америкаликлар Чэлси Клинтон ва Марк Мезвински ўртасидаги ниқоҳ маросимини “йилнинг тўйи”, дея атамоқдалар.
XS
SM
MD
LG