Линклар

logo-print

Эронда янгидан зилзила рўй берди


Эроннинг Керман вилоятида кучли зилзила рўй берди. Эрон расмийларига кўра, ер силикиши Рихтер ўлчови бўйича 5.8 баллни ташкил қилган. Бироқ кўрилган талафот ва вайронагарчиликлар тўғрисида ҳеч қандай хабар тарқатилмади.

Жума куни ҳам Эрон шимолида рўй берган зилзила оқибатида 170 дан ортиқ киши тан жароҳати олди.

Жума кунги ер силикиши Рихтер ўлчови бўйича 5.7 баллни ташкил қилган ва зилзила эпиценти пойтахт Теҳрондан 700 км узоқликда жойлашган Хуросон-Разавий шаҳрида бўлган.

Зилзила рўй берган ҳудудда кўплаб биноларнинг вайрон бўлгани айтилмоқда.

Айни пайтда зилзиладан жабр кўрган фуқароларга ёрдам кўрсатилмоқда, воқеа жойида эса қутқарув ишлари давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG