Линклар

Россияда ўрмон ёнғинлари янги ҳудудларга тарқалмоқда


Россиянинг шарқий минтақаси расмийларига кўра, сўнгги 24 соат ичида ёнғин кўлами уч баробарга кенгайган ва ҳозирги пайтда ўт ичида қолган ҳудуд салкам 100 минг гектарга яқинлашиб қолган.

Россия фавқулодда ҳолатлар вазирлиги мамлакатнинг 14 та вилоятида давом этаётган ёнғин билан жами 238 мингта ўт ўчирувчи курашаётганини маълум қилди.

Россия бош вазири Владимир Путин 2 август куни ёнғин рўй бераётган вилоятлар ҳокимлари билан Москвада фавқулодда мажлис ўтказиб, табиий офат оқибатларини бартараф этиш масаласини муҳокама қилиши кутилмоқда.

Сўнгги хабарларга кўра, ўрмон ёнғинларида камида 30 киши нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG