Линклар

logo-print

АҚШда "йил тўйи" бўлиб ўтди


АҚШнинг Ню Йорк штатидаги Райнбек шаҳарчасида мамлакат собиқ президенти Билл Клинтон ва амалдаги Давлат котиби Ҳиллари Клинтоннинг қизи Чэлси Клинтон турмушга чиқди.

Хабарларга кўра, шанба кунги тўй маросимида бир қанча таниқли сиёсатчилар ва шоу-бизнеснинг кўзга кўринган намояндалари иштирок этган.

Билл Клинтон куёви 32 ёшли Марк Мезвински ҳозирги кунда АҚШдаги инвестицион банклардан бирида фаолият юритади ва унинг ота-онаси ҳам АҚШ Конгрессининг собиқ аъзоларидир.

Келин-куёв оила аъзолари томонидан ёйинланган баёнотда айтилишича, шанба кунги никоҳ маросимида Клинтон ва Мезвинскийнинг яқинлари ва дўстлари иштирок этганлар. Айни пайтда, маҳаллий матбуотнинг хабар қилишича, Райнберк шаҳарчасида тўй маросимида 400 дан ортиқ меҳмон қатнашган.
XS
SM
MD
LG