Линклар

Ўзбекистонда тест синовлари бўлиб ўтди


1 август куни Ўзбекистонда мамлакат олий ўқув юртларига қабул қилиш имтиҳони бўлиб ўтди.

Gazeta.uz нашрининг хабар қилишича, жорий йил ўқишга кириш истагида бўлган 385.6 минг абитуриентдан 56.6 мингтаси талабага айланади.

Маълум бўлишича, Ўзбекистон бўйлаб жойлашган 60 та олий ўқув юрти ҳамда хориж универститетларининг 10 та филиалида ўқиш учун жами 385 645 абитуриент ҳужжат топширган. Ўзбекистон Давлат тест марказига кўра, бу мустақиллик йиллари давомидаги энг юқори кўрсаткичдир.

“Халқ сўзи” нашрининг ёзишича, энг катта танлов Тошкент медицина академияснинг Фарғона шаҳридаги бўлимига кирувчи абитуриентлар ўртасида бўлади - бу ерда ҳар битта ўринга 18 абитуриент даъвогарлик қилмоқда.

Андижон Давлат университетида ҳар бир ўринга 12 та, Тошкент медецина академиясида эса битта ўринга 11та абитуриент даъвогарлик қилаётир.

Бугун соат 9:00 да бошланган тест синовлари мамлакат бўйлаб жойлашган 400 та бинонинг салкам 11 мингта аудиториясида бўлиб ўтди.

Тест жараёнини эса 35 мингдан ортиқ кузатувчилар, жумладан, Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари, ҳокимият вакиллари ва Олий ва ўрта таълим вазирлиги мутасаддилари назорат қилди.

Тест синови натижаларининг келаси уч-тўрт ҳафта ичида эълон қилиниши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG