Линклар

logo-print

Ироқда қурбонлар сони ортмоқда


Ироқ ҳукумати ҳисоботида айтилишича, июл ойида тинч аҳоли орасида кўрилган талафот қарийб 50 фоизга ортган.

Маълум бўлишича, июн ойида Ироқ бўйлаб содир этилган зўравонликлар оқибатида тинч аҳоли вакилларидан 204 киши нобуд бўлган, июл ойида эса ушбу рақам 396 кишини ташкил қилган.

Ироқда сўнгги икки-уч йил давомида содир этилаётган зўравонликлар кўлами 2006-2007 йилларга қараганда анча камайган, бироқ жангарилар ҳужуми ва қўпорувчилик амалиётлари айрим шаҳарларда ҳануз содир этилмоқда.

Ироқдаги ноҳукумат ташкилотга кўра, АҚШ қўшинлари Ироққа бостириб кирган 2003 йилдан буён шу кунгача мамлакатда рўй берган ҳужум ва портлашлар оқибатида тинч аҳоли вакилларидан салкам 100 минг киши нобуд бўлган.


XS
SM
MD
LG