Линклар

logo-print

"Кавказ Амири" истеъфога чиқди


Чечен исёнчилари лидери Доку Умаров ўзидан етакчилик ваколатларини соқит қилгани тўғрисида якшанба куни "Кавказ-центр" сайти хабар қилди.

Сайтга кўра, ўзини Доку Абу Усмон деб атайдиган Умаров истеъфога чиқиши саломатлиги билан боғлаган, у ўз вориси қилиб Асламбек Вадаловни тайинлаган. Маълумотларга қараганда, Вадалов Чеченистонда бўлиб ўтган икки уруш қатнашчиси, у Ҳаттоб етакчилигидаги жанггарилар гуруҳи аъзоси бўлган.

Ўзини Кавказ Амири эълон қилган Доку Умаров Россияда амалга оширилган йирик террористик ҳуружлар, жумладан, "Нева экспресси" поезди ҳамда Москва метросидаги портлашлар учун масъулиятни ўз зиммасига олган эди.

Доку Умаров АҚШнинг халқаро террорчилар рўйхатига киритилган.
XS
SM
MD
LG