Линклар

Патриарх Кирилл Худодан ёмғир сўради


Рус православ черкови раҳбари Патриарх Кирилл кеча россияликларни ёмғир ёғдиришини сўраб Худога илтижо қилишга чақирди.

Россиянинг Европа қисмидаги қатор вилоятлар ҳудудлари ўрмонларида давом этаётган ёнғинлардан кейинги кунларда камида 28 киши киши нобуд бўлди.

Мутахассисларга кўра, шу кунларда давом этаётган ёнғинлар ўз миқёсига кўра сўнгги 100 йилда мисли кўрилмаган эди.

Россия фавқулодда вазиятлар вазирига кўра, 774 та ёнғин ўчоғи қайд этилган.

Ёнғинда 1875 уй куйиб, 2210 киши бошпанасиз қолди.

Табиий офатга қарши курашда 180 минг киши қатнашаяпти. 30 мингта техника воситаси ишга солинган.
XS
SM
MD
LG