Линклар

Покистоннинг шимоли-ғарбини сув босди


Покистоннинг шимоли-ғарбида юз берган кучли сув тошқинидан, сўнгги маълумотларга қараганда, бир ярим миллиондан зиёд киши жабрланди.

Нобуд бўлганлар сони 1100 нафардан ортди. Бироқ Покистон расмийлари баёнотларига қараганда, қурбонлар сони бу кўрсаткичдан анча кўп бўлиши мумкин, чунки қутқарувчилар тошқиндан зарар кўрган чекка минтақаларга етиб бора олмаяпти.

Минглаб уй, кўприклар, йўллар сув остида қолди, электр узатиш тизимига зарар етди.
Европа Иттифоқи шошилинч гуманитар ёрдам учун Покистонга 30 миллион евро ажаратажаги тўғрисида эълон қилди.

АҚШ бу мамлакатга 10 миллион доллар ажратди. Табиий офат юз берган минтақаларга АҚШ ҳарбий вертолётлари, понтон кўприклар ҳамда бошқа зарурий асбоб-ускуналар юборилмоқда.
XS
SM
MD
LG