Линклар

АҚШ ҳарбийлари Афғонистонда тура туради


Америка ҳарбийлари келаси йили Афғонистондан олиб чиқилмайди. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазири Роберт Гейтс баёнот берди.

Мудофаа вазири АВС телеканалига якшанба куни берган интервюсида айтишича, Вашингтон Афғонистондан ўз ҳарбийларининг чекланган миқдорини олиб чиқмоқчи.

Гейтсга кўра, АҚШ ҳарбийлари Афғонистондаги контингентини қисқартириш миқёси ва суръати халқаро кучлар бу мамлакатда жанггариларга қарши олиб бораётган амалиётлар самарасига боғлиқ.
XS
SM
MD
LG