Линклар

logo-print

Нидерландия ҳарбийлари Афғонистондан "дембел" бўлади


Нидерландия ҳарбий контингентининг Афғонистондаги Халқаро кучлар таркибидаги ҳозирлиги муддати кеча расман ниҳоясига етди.

Бу мамлакат қуролли кучлари қўмондони генерал Петер Ван Умнинг айтишича, 1950 аскардан иборат Нидерландия қўшини Ўрузгон вилоятида хавфсизликни таъминлаш соҳасида муайян муваффақиятларга эришган. Бу вилоят ҳудуди устидан назорат эндиликда АҚШ ва Австралия ҳарбийларига ўтади.

Нидерландия ҳарбийлари Афғонистонда 4 йил хизмат қилди ва бу вақт мобайнида камида 24 аскар нобуд бўлди.

Жорий йилда Нидерландия ҳарбийларининг Афғонистондаги ҳозирлиги муддатини узайтиришт масаласи мамлакат ҳукуматини тарқатиб юборишга сабаб бўлган эди.
XS
SM
MD
LG