Линклар

Қирғизистонда комендантлик соати бекор қилиниши сўралмоқда

Қирғизистон жанубига ЕХҲТ полициячилари киритилишини олқишлаётган ўшликлар маҳаллий куч ишлатар тузилмалари ходимлари томонидан ўзларига нисбатан турли тазйиқлар бўлаётганидан шикоят қилмоқдалар.

Қирғизистон жанубига ЕХҲТ полициячилари киритилишини олқишлаётган ўшликлар маҳаллий куч ишлатар тузилмалари ходимлари томонидан ўзларига нисбатан турли тазйиқлар бўлаётганидан шикоят қилмоқдалар.

Қирғизистон муфтийси Чубак ҳожи Жалилов Рамазон ойида мамлакат жанубида жорий этилган комендантлик соатини бекор қилиш зарурлигини таъкидлади. Аввалроқ қирғиз расмийлари Ўш ва Жалолободда комендантлик соати жорий йилнинг 10 августигача амалда бўлишини билдиргандилар.

Қирғизистон мусулмонлар диний бошқармаси қарорига кўра, мамлакат мусулмонлари бу йил 11 августдан бошлаб рўза тута бошлашлари лозим.

Қутлуғ ой олдидан Ўшга борган Қирғизистон муфтийси икки кунлик сафари чоғида шаҳардаги масжидлар қавмлари, жумладан, ўзбек миллатига мансуб мусулмонлар билан суҳбатлашиб, муқаддас ойда шаҳарликларни ўзаро аҳилликка чақирган. Бу ҳақда Бишкекда бўлиб матбуот анжуманида маълум қилган Чубак ҳожи Жалиловга кўра, у Ўшга сафар пайтида Ўш коменданти билан учрашиб, ундан Рамазон ойида комендантлик соати бекор қилинишини сўраган.

Эслатиб ўтамиз, шу йил 10 июнидан 11 июнига ўтар кечаси Ўш шаҳрида бошланиб, кейинчалик Жалолобод вилоятига кўчган қонли воқеалар аввалидаёқ қирғиз расмийлари мамлакат жанубидаги бир неча шаҳар ва туманларда комендантлик соати жорий этгандилар.

Умумхалқ референдуми баҳонасида 26 июн куни бекор қилинган комендантлик соати 28 июндан бошлаб қайтадан жорий этилган ва у 10 августгача амалда бўлиши эълон қилинганди.

Ўш хунрезлигининг дастлабки кунлари Қирғизистон жанубида комендантлик соати жорий қилинишини олқишлаган маҳаллий аҳоли, маълумотларга кўра, маҳаллаларда ҳарбийлар ва милиция ходимлари томонидан ўтказилган зачисткалар, шаҳар кўчаларидаги текширувлардан кейин мамлакат куч ишлатар тузилмалари ходимларига нисбатан ишончларини йўқотган. Ўш ва Жалолобод аҳли, айниқса, этник ўзбеклар шу кунларда жанубга ЕХҲТ полициячилари миссияси киритилишини интиқлик билан кутмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Қирғизистон президенти Роза Ўтунбаева Қирғизистонга полициячилар миссиясини юбориш илтимоси билан ЕХҲТ мулозимларига расман мурожаат қилганди.

Айни пайтда Қирғизистонга ташқаридан полиция миссиясининг киритилишига қарши бўлганлар ҳам талайгина. Ўтган ҳафтада ана шундай фикрда бўлган қирғизистонликлар Ўш ва Бишкек марказий майдонларида норозилик намойишлари ўтказдилар. Уларни айрим маҳаллий расмийлар, хусусан, Ўш шаҳар мэрияси масъуллари қўлламоқда.

Мавзу тафсилотлари билан кун давомида танишасиз.
XS
SM
MD
LG