Линклар

Исроил Бош вазири Ҳамасни огоҳлантирди


Исроил Бош вазири Фаластин ҳудудидан Исроил томонига уюштирилган ракета ҳужумидан сўнг Ғазони бошқараётган Ҳамас ҳаракати етакчиларига огоҳлантирув баёноти йўллади.

Бенямин Нетаняҳу ўз кабинетида қилган чиқишида бу ҳужум оқибатида яна янги эҳтимолий зўравонликлар бошланиши мумкинлигини айтиб, бунга исломий жанггари гуруҳни маъсул кўриши ва ўз халқига нисбатан ҳар қандай ҳужум учун, албатта, жавоб бўлишини айтди.

Нетаняҳу, шунингдек, “Исроил халқи ва Исроил болалари ҳимояси учун барча зарур чораларни кўришда давом этишини” таъкидлади.

Ўтган жума куни Ғазодан 10 километр олисликда бўлган Исроил шаҳарчаларидан бирига уюштирилган ракета ҳужуми оқибатида бу ҳудудга зарар етган, аммо қурбонлар бўлмаган эди.

Ҳозиргача Фаластиндаги бирорта гуруҳ бу ҳужум учун масъулиятни зиммасига олгани йўқ. Аммо бу ҳужумга жавобан Исроил томони Ғазонинг жанггарилар макон тутган, деб ҳисобланган нуқталарга қарата ракета ҳужумини амалга оширди. Бу ҳужумлар чоғида Ҳамаснинг жанггари қанотларидан бири етакчисининг ўлдирилгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG