Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:13

Россияда ёнғин қурбонлари сони ошиб бормоқда


Россияда давом этаётган ўрмонларга ўт кетиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 34 кишига етди, 160 дан ортиқ одам тан жароҳати олди. Нижний Новгородда ёниб битган бинолардан бирида 5 жасад топилди.

“Взгляд” газетаси маълумотига кўра, Россия минтақаларида ҳукм сураётган ёнғинлар 2210 нафар россияликни уй-жойсиз қолдирган.
Ҳозирча Россия ҳукумати ёнғин оқибатларини бартараф этиш учун 321 миллион рубл маблағ ажратди.

2010 йил Россиядаги метеокузатувлар тарихида энг иссиқ ёзлардан бирига айланди: июл ойининг ўзида Россияда 10 маротаба ҳарорат рекорди ўрнатилди. Мутахассислар фикрига кўра, 29 июл куни ўрнатилган +38,2 даражадаги ҳарорат рекорди август бошларида янгиланиши мумкин.

XS
SM
MD
LG