Линклар

BP Мексика кўрфазидаги нефт қудуғини ёпаяпти


British Petroleum ширкати бугундан бошлаб Мексика кўрфазидаги нефт қудуғини ёпади.

АҚШ расмийси, адмирал Тэд Аллен муҳандислар қудуқ йўлларини лой билан тўлдириб устидан цемент тортаётганини маълум қилар экан, шу йўл билангина қудуқ бутунлай ёпиш мумкинлигини айтди.

20 апрел куни мазкур қудуқда авария содир бўлган ва оқибатда кунига 60 минг баррел нефт денгизга оқа бошлаган эди. Авариядан икки ҳафта ўтиб, қудуқнинг оғзи вақтинча ёпилди. Аммо бу чора иш бермади ва British Petroleum ширкати каттагина нефт заҳираси устига ўрнатилган қудуқни бутунлай ёпишга қарор қилди.
XS
SM
MD
LG