Линклар

АҚШ расмийси Сеулга борди


АҚШ Давлат департаменти расмийиси Шимолий Кореяга нисбатан янги молиявий жазо чораларини муҳокама қилиш учун бугун Жанубий Корея расмийлари билан учрашди.

Давлат департаментининг қуролсизланиш ва қурол-яроғ тарқалишини назорат қилиш масалалари бўйича махсус маслаҳатчиси Роберт Эйнҳорннинг Сеулга ташрифи Давлат котиби Ҳиллари Клинтоннинг Шимолий Кореяга нисбатан АҚШ ҳукумати эълон қилиши мумкин бўлган янги санкциялар тўғрисидаги баёнотидан икки ҳафта ўтиб, амалга оширилмоқда.

Ҳиллари Клинтон янги жазо чоралари қурол-яроғ савдоси ҳамда коммунист тузумнинг ядровий дастурларини таъминловчи товар маҳсулотлари, шунингдек, бу давлат элитаси қўлга киритишни истаган қимматбаҳо буюмлар савдосига қаратилишини айтган эди.

Бундай санкция қачон ва қай тариқа қўлланиши ҳақида эса ҳозирча қўшимча маълумот берилгани йўқ.
XS
SM
MD
LG