Линклар

Эрон қамоқхонасидаги сиёсий маҳбуслар очлик қилмоқда


Эрон мухолифатига тегишли сайтлардан бири маҳбусларга нисбатан муносабатнинг ёмонлашганига норозилик тариқасида 17 сиёсий маҳбус бир ҳафтадан буён очлик қилаётганини хабар қилди.

Kaleme.com сайтининг хабар қилишича, журналист ва фаол талабалардан иборат бўлган бу гуруҳдаги 5 маҳбус очлик боис ҳозир шифохонага ётқизилган.

Булар орасида мамлакат зиёлилари орасида танилган талабалар Мажид Тавакулий ва Абдуллоҳ Мўминий, ислоҳотчи журналистлар Баҳман Аҳмадий Амоий ва Кейван Самимийлар бор.

Улар 2009 йили баҳсларга сабаб бўлган президентлик сайловидан сўнг бўлиб ўтган ва қонли тарзда бостирилган намойишлардан сўнг қамоққа ташланган эди. Kaleme.com сайти бу маҳбуслар бир кишилик ҳибсхонага ўтказилган ва у ерда улар ҳақорат қилинган, хорланган.
XS
SM
MD
LG