Линклар

logo-print

Иордания Мисрдан ракета ҳужуми уюштирилганини даъво қилмоқда


Иордания xавфсизлик хизмати расмийлари бугун “Град” русумидаги ракета мамлакатнинг Ақаба порт шаҳри кўчаларидан бирига келиб тушгани ва беш киши жароҳатланганини маълум қилди.

Иордания Ички ишлар вазири дастлабки текширувлар ракетанинг Мисрдаги Синай саҳросидан отилгани ва у ракета ташувчи машинадан қаторасига отилган ракеталардан бири эканини кўрсатганини маълум қилди.

Исроил расмийлари эса шундай ракеталардан бештаси мамлакатнинг Ақабадан 10 километр олисликдаги порт шаҳри — Эйлатга келиб тушгани ҳақида баёнот берди. Бу ҳужумлар натижасида фуқаролар жабрланганига оид хабарлар ҳозирча бўлмади.

Айни пайтда Исроил расмийлари ҳам ракета ҳужуми Синай саҳросидан амалга оширилганини тахмин қилаётганини маълум қилди. Бу саҳро исломий жанггарилар муқаддам макон тутган маскан ҳисобланади.

Ҳозирча Миср xавфсизлик кучлари расмийлари мазкур ҳудуд қаттиқ назорат қилинаётганини айтиб, бу баёнотларни инкор қилмоқда.
XS
SM
MD
LG