Линклар

Қирғизистон сиëсий истиқболи хавотирларга сабаб бўлмоқда

  • Замира Шукур

Ғарб мухбирларининг таъкидича¸ июн ойида уюштирилган қирғиннинг асосий қирғини ўзбеклар бўлгани ҳолда¸ ҳозирда бораëтган қама-қама нишони ҳам яна айнан ўзбеклар бўлмоқда.

Ғарб мухбирларининг таъкидича¸ июн ойида уюштирилган қирғиннинг асосий қирғини ўзбеклар бўлгани ҳолда¸ ҳозирда бораëтган қама-қама нишони ҳам яна айнан ўзбеклар бўлмоқда.

Мамлакат иқтисодини оëққа турғизиш¸ хусусан июн ойидаги қирғиндан сўнг Ўш ва Жалолободни қайта тиклаш учун 1 миллиарддан кўпроқ ëрдам ажратишни ваъда қилган халқаро ҳамжамиятни бунча катта маблағни кимнинг нимага ишлатиши ҳақли равишда ташвишга солмоқда.



Постсовет ҳудудларидаги энг қашшоқ мамлакатлардан бири саналган Қирғизистон ўз ҳаëт-мамоти учун бугун тўлиғича халқаро молиявий ëрдамга муҳтож.

Гарчи ўтган ҳафта Бишкекдаги донор давлатлар йиғинида Қирғизистон ҳукуматига келаси 30 ой ичида 1 миллиард 100 миллион доллар ажратишга ваъда берилган бўлса-да¸ бунча маблағнинг сиëсий истиқболи қалтислигича қолаëтган бир мамлакатга берилиш оқибатлари халқаро ҳамжамият¸ хусусан Ғарбни ташвишга солмоқда.

Кейинги кунларда Ғарб матбуотида пайдо бўлган айрим мақолаларда ана шу ташвиш очиқ акс этмоқда. Британияда чоп этиладиган Guardian газетасида чоп этилган мақола сарлавҳаси айнан "Қирғизистоннинг узоқ муддатли истиқболи хавотирли" деб номланади:

“Қирғизистонда хавфсизлик бўшлиғи давом этаëтир. Мутлақ аксарини қирғизлар ташкил этувчи милиция ва хавфсизлик кучларидан ўзбеклар қўрқуви кучайиб бормоқда. Ҳар хил норасмий гуруҳлар – қуролли жанггарилардан фуқаровий дружиначиларга қадар¸ урчиб кетган. Қўрқув ва ишончсизлик одамларнинг нормал ҳаëтга қайтишига йўл бермаëтир¸ ўзбек ва қирғиз жамоалари ўртасидаги жарлик ҳамон улканлигича қолаëтир. Президент Ўтунбаева мамлакат учун қўлдан келган ишни қилишга ваъда бериб турган бўлса-да¸ амалда унинг қўлидан кўп иш келмайди. Айни кунларда қирғиз сиëсатчилари мамлакатда барқарорлик ўрнатишдан кўра¸ ҳукуматдан кетиб октябр ойига белгиланган парламент сайловларига ҳозирликка кўпроқ қизиқмоқда. Сайловолди жараëнида шундоқ ҳам қуюшқондан чиққан миллатчилик кайфиятининг янада кучайиш таҳдиди ошиб бормоқда.

Қирғизистон жанубидаги воқеалар ҳақида Бишкек айтаëтган гаплар¸ хусусан улар учун “учинчи кучлар” айбдор¸ деган баëнотга қўшилиш катта хато бўлади. Қандайдир учинчи кучларни қидириш жараëни мутлақ тўхтатилиши лозим. Бунинг ўрнига ҳақиқат тан олинмоғи лозим – ҳукумат ўта заиф¸ мамлакатдаги миллий озчилик ташвишлари мутлақ эътиборсиз қолмоқда¸ адолат фақат танлабгина ижро этилмоқда ва қирғиз хавфсизлик кучлари ўзбекларга қарши кайфиятда. Мамлакат жанубида миллий нафрат ўта қайғули бир реаллик¸ бу нафрат жануб аҳолисининг қалби ва шуурида яшамоқда ва бугун биринчи галда айни ана шу нафрат жиловланиши лозим¸ деб ëзди 1 август куни Guardian газетаси таҳлилчиси Анна Матвеева.

Айни шу куни CNN тармоғи билан ҳамкорликда “Қирғизистондаги ўзбекларни тазйиқ этиш кучаймоқда” деб номланган каттагина мақола чоп этган нуфузли Time журнали¸ мавзуни Анна Матвеева тилга олган жой – Қирғизистон жанубидаги ўзбекларнинг қирғиз хавфсизлик кучлари нафрати ва ҳужуми нишони бўлиб қолаëтгани манзарасидан давом эттиради.

Ўшлик Толиповлар оиласининг кейинги олти ҳафталик ҳаëти мисолида АҚШ нашрнинг бевосита Ўшга борган мухбири Симон Шустер¸ Қирғизистон жанубида азалдан яшаб келаëтган ўзбекларга нисбатан давом этаëтган ҳақсизлик ва зулм манзарасини чизади.

“Кейинги олти ҳафта давомида бошдан кечирилган бир-бирига уйқаш юзлаб ҳикоялардан Қирғизистон жанубидаги ўзбеклар бошига тушган фожиа ҳали-вери тугайдиган кўринмайди. Бугунга келиб июн ойидаги очиқ қирғин ортиқча шовқинсиз муттасил қийноқ ва айблов кампаниясига айланди – бугун ўзбеклар уларнинг ўзини қирғин қилган зўравонликлар учун айбланмоқда”¸ деб ëзди Time мухбири 1 август куни.

Time журнали мухбири Қирғизистон жанубидаги ўзбекларга қарши бораëтган таъқиб тазйиқлар манзарасини чизиб¸ бу аҳволнинг Ўшдаги вазиятни бевосита кузатаëтган Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ Олий комиссарлигидан то Чегара билмас врачлар каби қатор халқаро ташкилотлар ташвишига сабаб бўлаëтганини таъкидласа¸ Guardian мухбири вазиятдан ўнглаш йўлларини ҳам таклиф қилади.

"Бу вазиятдан чиқиш учун Қирғизистонни бошқараëтганлар қирғизлар устунлигига асосланган "демократияга қайтиш" ўрнига кўпмиллатли жамият мафкурасини тарғиб қилишлари лозим. Миллатлараро муносабатларга оид сиëсат очиқланиши¸ миллий озчиликнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва эҳтиëжлари тан олинмоғи ва бу иккаласини қувватловчи муроса механизмлари ўрнатилиши керак.

Ниҳоят¸ Қирғизистон жанубига киритиладиган ташқи хавфсизлик ëрдами шунчаки милиция трейнинги ва маҳаллий хавфсизлик кучларига техник ëрдамдан кўра жиддийроқ бўлиши керак. Халқаро кучлар¸ хусусан Россия биргаликда Қирғизистонда қуролли ва хавфсизлик кучларини рисоладагидай ислоҳ қилишга қодир янги ҳукумат оëққа турмагунча мамлакатда қисқа муддат ичида барқарорлик ўрнатиш чора-тадбирларини ишлаб чиқмоғи лозим. Бу эса Россия ва Ғарб ўртасидаги ҳақиқий ҳамкорлик намунаси бўлиши мумкин¸ деб ëзади Британия нашри таҳлилчиси Анна Матвеева.
XS
SM
MD
LG