Линклар

logo-print

Хитойда қулаган кўприк 51 киши ҳаётига зомин бўлди


Хитой расмий ахборот воситалари мамлакат марказидаги йирик кўприклардан бири қулагани оқибатида қурбонлар сони 51 кишига етгани, 15 одамнинг ҳануз бедарак эканини маълум қилди.

Қуйидаги кучли сув оқимини томоша қилиш учун кўприкка йиғилган томошаталабларнинг сони кўпайиб кетгани боис Ҳенан вилоятидан ўтувчи Йиҳа дарёси устига қурилган 200 метр баландликдаги кўприк қулаб тушган эди.

Xinhua ахборот агентлиги ҳалокат юз берган 24 июлдан бери қутқарувчилар ҳалок бўлганлар ва жабрланганларни қидираётганини айтмоқда.

Сўнгги ўн йиллар давомида тез-тез юз бераётган кучли жала оқибатида оқим тезлиги кучайиб турадиган бу дарёнинг мамлакат жануби, маркази ва шимолидан оқиб ўтувчи соҳиллари ўпирилиб¸ биргина шу йил бошидан буён мингдан ортиқ одам нобуд бўлган, юзлаб одам бедарак кетган.
XS
SM
MD
LG