Линклар

logo-print

Тожикистонда мадраса имоми талабалари билан бирга ҳибсга олинди


Тожикистон Ички ишлар вазирлиги мамлакатда диний раҳнамо сифатида танилган Мавлавий Абдуқаҳҳор лицензиясиз диний машғулот ўтказгани, ўз мансаб ваколатини суистеъмол қилгани, 7 ёшдан кичик бўлган болаларга сабоқ бергани ва таълим маскани гигиена талабларига жавоб бермагани учун ҳибсга олинганини маълум қилди.

Мавлавий Абдуқаҳҳорнинг яқинлари имом ёзги таътил вақтида ёш болалар учун қўшимча диний машғулотларни ташкил қилишини айтар экан, Абдуқаҳҳор ва унинг бир неча талабалари бундан аввал ҳам ҳибсга олиниб, қўйиб юборилганини айтмоқда.

Мамлакат расмийларига кўра, бу ҳибслар мамлакатдаги ноқонуний диний таълим масканларини йўқотиш мақсадида қилинаётган амалиётлар доирасида амалга оширилган. Тожикистонлик таҳлилчилар эса буни ҳукуматнинг диний радикализм олдини олиш даъвоси билан диний мактаблар устидан назорат ўрнатиш истаги ўлароқ баҳоламоқда.
XS
SM
MD
LG